Қашқадарё вилояти ҳокими билан биргаликда унинг икки нафар ўринбосари ҳам вазифасидан озод этилган еди.
Вазифасидан озод этилган ушбу ўринбосарларга Президент томонидан сўнги имконият берилган. Бу ҳақда сессияда иштирок этган Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов маълум қилган.
Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Хуррам Жўраев Чироқчи тумани ҳокими, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Бахтиёр Ражабов эса Миришкор тумани ҳокими лавозимларига тайинланди.