Испанияда деярли тўрт минг шифокор коронавирус билан касалланди

Испанияда деярли тўрт минг шифокор коронавирус билан касалланди

Газета.ру

Испания ҳукуматининг таъкидлашича, бугунги кунда мамлакатда тўрт мингга яқин тиббиёт мутахассиси COVID-19 коронавирусини юқтирган, деб хабар беради РИA Новости.

Бизга ёқмайдиган айрим маълумотлар мавжуд, уларни назорат остига олиш учун барча зарурий ишларни бажаришимиз керак. Масалан, бугунги кунга келиб 3910 нафар тиббиёт ходимларимиз зарар кўрди, деди Испания Соғлиқни сақлаш вазирлигининг огоҳлантириш ва фавқулодда вазиятлар бўйича мувофиқлаштириш маркази директори Фернандо Симон матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда COVID-19 касалланишининг энг юқори даражаси шу ҳафтада бўлиши керак. Касалхоналарнинг тўлиши ва ундаги ишларни кўпайиши эса бир неча кун олдинги даражадаги каби сақланиб қолади. Испанияда тиббий ходимлар орасида илк жабрланувчиси Басклар мамлакатидан бўлган 52 ёшли ҳамширадир.

Бугунги кунда Испания касалланганлар сони бўйича Италиядан кейин Европада иккинчи ўринда турибди. 23 март кунга келиб 33 мингдан ортиқ инфекция ҳолатлари аниқланди, 2182 киши вафот этди.