Италия: популистлар ва коронавирус инқирози

Италия: популистлар ва коронавирус инқирози

Мен Италия бўйича мутахассис эмасман, тадқиқотчи сифатида Италияни умумий режимда кузатиб бораман. Маълумки, кейинги йилларда Италияни ўнг популистлар, миллатчилар, евроскептиклар бошқармоқда.

Популистларнинг асосий хусусияти – халққа ёқиш учун катта ва чуқур муаммоларга тез ва енгил ечим таклиф қилиш, масъулиятни бошқаларга юклаш, халққа ёқмайдиган вазифалардан қочиш ҳисобланади.

Ҳозир Италия коронавирусдан энг кўп азият чекаётган давлат бўлиб, ўлганлар сони ва аҳолига нисбатан вафот этганлар улуши бўйича, дунёда лидер ҳисобланади.

Италия бўйича экспертларнинг айтишича, коронавирус фожиасининг бу қадар кенг ёйилишига популист ҳукумат айбдор. Ҳукумат вақтида чоралар кўрмаган, мутахассислар фикрларига қулоқ солмаган. Нопрофессионаллик қилган, халққа ёқмайдиган, лекин, керакли ишларни қилмаган.

Натижада, коронавирус бутун Италия бўйлаб жуда кенг тарқалиб кетган. Коронавирус инқирози тугагач, дунё бўйлаб кўплаб сиёсатчилар, жумладан, Италия популистлари ҳам нафақат ҳокимиятдан кетишади, балки суд олдида жавоб беришлари эҳтимоли юқори деган фикрлар бор.

МАВЗУГА ДОИР: Коронавирус Италияни ер тишлатди: 1 суткада қарийб 800 киши қурбон бўлди 

Ўтган ҳафта Францияда муниципал сайловлар ўтди, бу сайловни бекор қилмагани учун Макронга ҳам катта зарбалар бўлади. Мутахассисларнинг фикрича, Россияда коронавирус инқирози янада катта бўлиши мумкин экан.


Эслатма: Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.