Италияда камида 50 нафар врач коронавирус инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақда Италия Врачлар ассоциацияси хабар қилди.
Ассоциация берган маълумотларга кўра, ҳозирда Италияда 6 минг тиббиёт ходими коронавирусни юқтириб олган. Уларнинг 45 нафари вафот этгани расман тасдиқланган.
Шунингдек, 27 март куни Италия Соғлиқни сақлаш миллий институти раҳбари Силвио Брузаферро COVID-19 билан касалланиш чўққиси яқин кунларда кузатилиши ҳақида хабар берди.
Мавзуга доир: Италияда 1 суткада қарийб 1000 киши коронавирус билан вафот этди