Италияда карантиндан кейин илк музейлар очилди

Италияда карантиндан кейин илк музейлар очилди

Икки ойлик карантин чекловларидан кейин Италияда биринчи музейлар очилди. Бу ҳақда мамлакат маданият вазирлигига таяниб gazeta.ru нашри хабар бермоқда.

18 майдан Миллий археология музейи ва Матера шаҳрида ўрта асрлар ва замонавий санъат миллий музейи, Пестумдаги археология боғи ва Римдаги замонавий санъат миллий галереяси ташриф буюрувчилар учун очиқ. Эртаси куни Боргезе галереяси, шунингдек, бир қатор Римдаги музейлари, шу жумладан Капитолий ташриф буюрувчилар учун очилди.

18 майдаги карантин қоидалари юмаштиш қарорига қарамай кўплаб италян музейлари 2 июндан очилади.