Италияда шаҳар ҳокими коронавирусга қарши Қуръон ўқитди

Италияда шаҳар ҳокими коронавирусга қарши Қуръон ўқитди

Коронавирусдан энг кўп зарар кўрган давлатлардан бири бўлган Италияда, касалликтан тузалиш ва халқни тушкун кайфиятдан чиқариш учун фарқли динга ишонувчи инсонлар бирлашмоқда.

Италиянинг Сарпи шаҳрида амалга оширилган тадбирда, шаҳар хокими ва бошқа амалдорлар диний уламолар билан биргаликда Мартири майдонида дуо қилишди.

“Бугун эпидемия сабабли юзага келган оғир синовларни бошимиздан ўтказмоқдамиз. Бу учун диний ва миллий ишончларга эга инсонлар билан биргаликда дуо қилмоқдамиз. Ҳафталардир қўрқув ичида вирусга қарши қўлларидан келганча курашаётган барча инсонлар ёлғиз эмас“, — деган шаҳар ҳокими Алберто Беллелли.

Вирусдан ҳалок бўлганларни хотирлаш ва касалликдан тез орада қутилиш учун имом Мурад Селми Қуръони каримнинг Оли Имрон сурасини ўқиб дуолари билан тадбирга якун ясади.

Маълумот учун, Италияда коронавирусдан касалланганлар сони 175 929 нафар, ўлганлар эса 23 227 кишига етди.