JAC S3 va JAC S5 русумидаги 766 та Қозоғистонда ишлаб чиқарилган автомобиль Ўзбекистон бозорига етказиб берилади. Битим қиймати 11,8 миллион долларни ташкил этади, дея хабар беради Подробно.уз мухбири.
Мамлакатлар "СарыаркаАвтоПром" биргаликда ишлаб чиқарилган автомобиллар экспортини ошириш тўғрисида келишувга эришдилар.
"Ўзавтосаноат" компанияси раҳбари Шавкат Умурзоқов ва "KazakhЕxport" экспорт суғурта компанияси бошқаруви раиси Руслан Искаков Миллий автомобиль павильонида Шевроле русумидаги моделларни тақдимоти чоғида ҳамкорлик шартномасини имзоладилар.
Ҳужжатда Қозоғистон автоуловларининг Ўзбекистонга экспортини молиялаштириш учун "KazakhЕxport" молиявий суғурта воситаларидан фойдаланиш кўзда тутилган.
766 та автомобилни етказиб бериш бўйича биринчи битим "Сбербанк" орқали "KazakhЕxport" экспорт савдосини молиялаштириш доирасида амалга оширилди.