Жаҳонда COVID-19га чалинганлар сони 29 миллионга етди

Жаҳонда COVID-19га чалинганлар сони 29 миллионга етди

Дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 29 миллиондан ошди. Коронавирусга доир статистикани реал вақт режимида борадиган Жонс Хопкинс университети маълумотлари бундан дарак бермоқда.

14 сентябрь ҳолатига кўра бутун дунёда коронавирус инфекциясининг 29 006 033 касаллиги қайд этилди, 924 мингдан ортиқ одам вафот этди.

Энг кўп аниқланиш ҳолатлари сони қуйидаги мамлакатларга тўғри келади:

  • АҚШ - 6,5 миллион;
  • Ҳиндистон - 4,8 миллион;
  • Бразилия - 4,3 миллион;
  • Россия - 1,06 миллион;
  • Перу - 729 минг киши.

Ўлим кўрсаткичи бўйича ҳам Қўшма Штатлар етакчилик қилмоқда, бу ерда вирусдан 194 минг киши вафот этган, ундан кейин Бразилия - 131 минг, учинчи ўринда Ҳиндистон - 79 минг киши.

14 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 47 836 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган, 396 нафар бемор вафот этган. Шу вақтга қадар 44 375 нафар инсон COVID-19'дан даволанган.