Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳонгир Ортиқхўжаев хитойлик тадбиркорлар билан учрашди
3.02.2020 16:41,  
666

Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Xinjiang Hualing Industry & Trade (Group) Co., Ltd.” компанияси президенти Ми Эн Хуа билан учрашди.

“Xinjiang Hualing Industry & Trade (Group) Co., – Хитойдаги энг йирик компаниялардан ҳисобланади. Мазкур компания йирик савдо-улгуржи марказларга эга бўлиб, 26 та шўъба корхоналарини бирлаштиради ва уларда 3000дан ортиқ ишчилар хизмат қилади.

Хабарда айтилишича, компания раҳбариятини йирик логистика лойиҳасини амалга ошириш, савдо мажмуаси ва меҳмонхона қуриш масаласи қизиқтиради. Шундан келиб чиққан ҳолда Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўтказилган учрашувда Жаҳонгир Ортиқхўжаев меҳмонларни пойтахтимизда амалга оширилиши режалаштирилган йирик лойиҳалар билан таништирган.

Фото: tashkent.uz

Дастлаб Чирчиқ дарёсининг шаҳримиздан оқиб ўтувчи манзилларидаги қисмини тартибга келтириш орқали бўшайдиган майдонда савдо мажмуаси, технопарк, яшил ҳудудлар ва турар жойлар қурилишига мўлжалланган лойиҳа юзасидан маълумот берилди. Яна бир лойиҳа Тошкентнинг Қозоғистон билан чегарасидаги майдонда бажарилиши кўзда тутилган бўлиб, у логистика маркази, қишлоқ хўжалиги ва бошқа турдаги маҳсулотларни саралаш пункти қуришга йўналтирилган. Шунингдек, “Xinjiang Hualing Industry & Trade (Group) Co., раҳбариятига Яккасаройда бунёд этилиши кўзда тутилаётган бизнес маркази лойиҳасида иштирок этиш, “Чорсу” меҳмонхонасини янгилаш каби қатор лойиҳалар юзасидан маълумот берилди.

МАВЗУГА ДОИР: Шавкат Мирзиёев коронавирус бўйича фармойиш чиқарди

Ми Эн Хуа тақдим этилган лойиҳалар Хитой томонида катта қизиқиш уйғотгани ва улар бу таклифларни атрофлича ўрганиб, ҳамкорлик юзасидан ўз хулосаларини тақдим этишини маълум қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан