​Жанубий Кореядан Тошкентга учиб келган йўловчилар карантинга жойлаштирилди​

​Жанубий Кореядан Тошкентга учиб келган йўловчилар карантинга жойлаштирилди​

Uzbekistan airways авиакомпанияси 9 мартга ўтар кечаси чартер рейс билан Сеулдан 181 нафар Ўзбекистон фуқаросини мамлакатга олиб келди. Улар Тошкент вилоятидаги санаториялардан бирига икки ҳафталик карантинга жойлаштирилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Ўзбекистон 1 мартдан бошлаб янги турдаги коронавирус сабаб Жанубий Корея билан аваиқатновларни вақтинча тўхтатган эди. Ўша куннинг ўзида «Ўзбекистон авиатармоғи» чартер рейс билан 251 нафар йўловчи Сеулдан Тошкентга олиб келганди. Уларнинг 231 нафари, жумладан, 20 нафар Россия фуқароси Чирчиқ шаҳридаги санаторияга икки ҳафталик карантинга жойлаштирилган.

«Ичида 181 нафар йўловчи бўлган чартер Тошкентга соат 02:00 да етиб келди. Бортда транзит йўловчилар йўқ эди», — дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, Жанубий Кореяда коронавирус билан касалланганлар сони 7 минг кишидан ошиб кетган. Касаллик оқибатида вафот этганлар сони 50 кишига етган.