Жиззахда сел келиши оқибатида 10 ёшли қизча ҳалок бўлди

Жиззахда сел келиши оқибатида 10 ёшли қизча ҳалок бўлди

Фото: Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Жийдали қишлоғида 10 ёшли қизни сойдан сел келиб оқизиб кетган. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қиз дала майдонидан молларини уйига ҳайдаб келиш учун сойдан ўтаётган вақтида сел тошқини оқибатида сувда оққан. М.Б.нинг жасади сойдан 500 метр узоқликдан топилган, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Аввал Зоминда опа-укаларнинг сел тошқини оқибатида сувга оқиб ҳалок бўлгани, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида қорамол подасини сел оқизиб кетгани ҳақида хабарлар берилган.