Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Журналистлик фаолиятга тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик жорий этилади
14.01.2020 12:37,  
191

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Кодексига қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси муҳокама учун regulation.gov.uz порталида эълон қилинди.

Лойиҳага кўра, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси қуйидаги мазмундаги 197-5-модда билан тўлдирилиши назарда тутилган:

197-5-модда. Журналистлик фаолиятига аралашиш ва тўсқинлик қилиш:

Журналистлик фаолиятига аралашиш ва тўсқинлик қилиш, журналистни ахборотни тарқатиш ёки тарқатишни рад қилишга мажбурлаш, аккредитация қилишни асоссиз равишда рад этиш ёки аккредитацияни ноўрин бекор қилиш, журналистнинг сўров билан мурожаат қилиш ва зарур ахборотни олиш ҳуқуқини бузиш, журналистнинг материаллари ва зарур техника воситаларини ғайриқонуний равишда олиб қўйиш базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача жарима солинишига сабаб бўлади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштиради ва давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқиб, бекор қилишларини таъминлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан