Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кам туз истеъмол қилинадиган парҳезнинг хавфли эканлиги исботланди
7.01.2020 19:08,  
730

Макмастерс университетининг Эндрю Менте бошчилигидаги олимлар гуруҳи кам туз истеъмол қилинадиган парҳезнинг организмга фойдали эмаслиги, аксинча унинг юрак-қон томир касалликлари хавфини оширишини исботлашди. Тадқиқот натижалари Lancet журналида чоп этилган.

Халқаро тадқиқотда дунёнинг 49та давлатидан 130 минг киши иштирок этди. Олимлар тузни кам истеъмол қилиш ва юрак-қон томири тизими касалликлари ўртасидаги боғлиқликни топишга ҳаракат қилиб кўришди. Тадқиқотда юқори ва нормал қон босимига эга кишилар алоҳида ўрганилиб, натижалар таққосланди.

Олинган маълумотлар шуни кўрсатдики, организмдаги туз миқдори муайян кўрсаткичдан пастга тушса, бу жиддий хавф уйғотади. Шу билан бирга натрийнинг юқори қон босимига эга кишилар учун зарарли эканлиги таъкидланди. Тадқиқотчиларнинг баҳолашича, дунё аҳолисининг атиги ўн фоизигина туз истеъмолини камайтириши керак, қолганларга эса бундай парҳездан фойда йўқ.

Бугунги кунда парҳезшунослар соғлиқни сақлаш мақсадида кундалик рациондан тузни камайтиришни маслаҳат беришади, бироқ бу, аксинча, юрак ва қон томирларидаги муаммоларни янада чуқурлаштириб юбориши мумкин.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, тузни доимий равишда кўп истеъмол қилиш (кунига беш граммдан кўп бўлса) қон босимининг ошишига олиб келади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан