Канада Иммиграция ишлари вазири Жон Мак Каллум ўз мамлакати яна 100 минг нафар суриялик муҳожирни қабул қилишини билдирди, деб хабар беради CNN.
Мак Каллум бу баёнотни муҳожирлар келиши ортидан миллатчилик кайфияти ва хавфсизликка таҳдид юзасидан хавотирлар кучайган Германияга қилган сафари чоғида берди.
Сўнгги ойларда Канадаги 26 мингдан зиёд муҳожир келган. Миграция расмийларининг билдиришларича, ҳозирда яна 16 минг илтимоснома кўриб чиқилаяпти ёки улар бўйича қарор қабул қилиниш арафасида.
Черковлар, оилалар ва жамоат ташкилотлари бутун мамлакат бўйича суриялик муҳожирларга ҳомийлик ёрдами кўрсатмоқда.