Канаданинг Янги Шотландия провинциясида юз берган отишма чоғида полиция ва яна 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CTV News'га таяниб РИА Новости хабар бермоқда.
Полиция комиссари Бренда Лаки телеканалга 13 ҳалок бўлганлар ҳақидаги маълумотни тасдиқлади ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳозирча отишма терроризм билан боғлиқ эмас деб ҳисобламоқда .
51 ёшли Габриел Уортманнинг шанба оқшомида Канаданинг Портапик шаҳрида ва яқин атрофдаги аҳоли яшаш пунктларида ўт очган.
Полиция жиноятчини тахминан 12 соат давомида таъқиб қилди, операция якшанба куни эрталаб Ҳалифакс шаҳри яқинида якунланди. Уортман полиция кийимига ўхшаш кийимда бўлган, бироқ у ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходими эмас эди.
Отишма сабаби ҳанузгача номаълум.
Дастлаб полиция гумондор отишма бошланганидан бир неча соат ўтгач ҳибсга олинганини хабар қилди. Бироқ якунда у отишма чоғи ўлдирилгани маълум бўлди.