Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Китобдаги авария оқибатида 2 ёшли гўдак ҳаётдан кўз юмди
28.05.2020 12:56,  
340

Қашқадарё вилоятида 2020 йилнинг 27 май куни 22 ёшли Н.Т., бошқарувида бўлган “Damas” русумли автомашинасида Китоб тумани Искана қишлоғининг ички йўлидан ҳаракатланиб келаётган вақтда автомашинанинг олд томонида ўйнаб юрган вояга етмаган 2 ёшли С.М., ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, натижада вояга етмаган С.М., тан жароҳати олиб, ҳодиса жойда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз фарзандлирингизни эътибордан четда қолдирманг, шу каби ачинарли ҳолатларни олдини олиш мақсадида фарзандларингизни кун давомида назорат қилиб боринг, дейилади ИИВ хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан