KOICA Сардобадаги тошқиндан жабрланганларга ёрдам жўнатди

KOICA Сардобадаги тошқиндан жабрланганларга ёрдам жўнатди

Фото: KOICA

Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) 18 май куни Сирдарё вилоятида Сардоба сув омбори тўғони ўпирилишидан жабрланганларга инсонпарварлик ёрдамини топширди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати “Газета.uz”га маълум қилди.

Юк таркибидан 4130 та шахсий гигиена воситалари, бирламчи маҳсулотлар ва болалар озиқ-овқат маҳсулотлари ўрин олди. Ёрдам Гулистондаги марказий омборга етказилди.

Эслатиб ўтамиз, 1 май куни Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиши содир бўлган эди. 70 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.