Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус асаб тизимини ҳам шикастлайдими?
15.06.2020 18:40,  
429

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.
Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Савол: Иссиқ кунда ниқоб тақиш қийин бўляпти. Қачон бу талаб бекор қилинади?

Жавоб: Инфекция ҳаво томчилари орқали юқишини ҳисобга олсак, ниқоб тақиш касалликни олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Уни қоидаларга тўлиқ риоя этган ҳолда тақиш керак (яъни ҳар 3 соатда алмаштириб).

Савол: Коронавирус асаб тизимини ҳам шикастлаши ростми?

Жавоб: Ҳа, коронавирус бутун асаб тизимини ишдан чиқаришга қодир. АҚШда ўтказилган тадқиқотга кўра, COVID-19 аксарият беморларда неврологик жиҳатдан намоён бўлган.

COVID-19 кўплаб сабабларга кўра неврологик дисфункцияга, масалан, мияда кислород етишмаслиги ёки қон ивишининг бузилишига, натижада ишемик ёки геморрагик инсульт келиб чиқишига олиб келади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан