Коронавирус бўйича муҳим кашфиёт арафасида бўлган хитойлик олим ўлдириб кетилди

Коронавирус бўйича муҳим кашфиёт арафасида бўлган хитойлик олим ўлдириб кетилди

​АҚШнинг Питтсбург шаҳрида коронавирус бўйича тадқиқот олиб бораётган олим Бинг Лю шанба куни ўз уйида ўлдириб кетилди. Бу ҳақда “The Washington Post“ хабар берди.

Полиция хабарига кўра, тиббиёт олимининг бошига, бўйнига қорнига ва оёқ қўлларига ўқ узилган. Уйниг уйи яқинида автомобил ичида яна бир эркак кишининг жасада топилган. У 46 ёшли Хао Гу – Бинг Люнинг таниши бўлиб чиққан. Кейинчалик дўсти ҳам қотиллик содир бўлган жой яқинида ўз жонига қасд қилгани маълум қилинди.

Университет ходимларининг таъкидлашича, Бинг Лю коронавируснинг ҳужайра механизмлари ва унинг асоратлари ҳақидаги кашфиётга жуда яқин келган. 

Маълумот учун, Бинг Лю Сингапур Миллий университетида бакалавр ва доктор унвонини олган. Ундан сўнг Питтсбургдаги Карнеги-Меллон Университетида докторликдан кейинги изланишлар ўтказиш билан шуғулланиб келаётган бўлган.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус қандай келиб чиққани ҳақида ҳалигача аниқ маълумот йўқ. Олимлар вирусни кўршапалак организмида пайдо бўлган дейишмоқда. Лекин АҚШ Президенти Дональд Трамп ва давлат бош котиби Майкл Помпео ушбу вирус Ухань лабораториясидан чиққанлиги ҳақида далиллари борлигини айтиб келмоқда.