Коронавирус эффектини иккинчи жаҳон уруши билан таққослашди

Коронавирус эффектини иккинчи жаҳон уруши билан таққослашди

National Geographic

Кўп йиллардаги бошқа инқирозларга қараганда коронавирус дунё иқтисодиётига жуда тез зарба берди. Унинг қиёсий таъсири 2008 йилдаги буюк рецессия, 11 сентябрь хуружлари, 1973 йилги нефть инқирози ва ҳаттоки иккинчи жаҳон урушидан ҳам кучлироқ бўлди. Бу ҳақда Bloomberg ёзмоқда.

Ҳатто иккинчи жаҳон уруши ҳам иқтисодиётни тўсатдан нокаутга учратмади. Коронавирус ҳам глобал таъминот занжирини фалаж қилиб, дунёнинг энг гавжум шаҳарларидаги ҳаётни тўхтатди, деб ёзади агентлик.

IHS Markit таҳлилий агентлигининг маълумотларига кўра, дунёнинг асосий портларида юк ташиш сезиларли даражада пасаймоқда. Шундай қилиб, февраль ойида дунёдаги энг катта Шанхай портида, контейнер ташиш ҳажми 20 фоизга, Гонконг портида эса 11 фоизга камайди.

AҚШнинг иккинчи йирик Лонг-Бич портида эса юк айланмаси 9,8 фоизга камайди. Март ойида рақамлар янада ёмонлашди: масалан, AҚШда биринчи бешликда жойлашган Саваннад портида юк ташиш 20 фоизга камайди. Бутунжаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) коронавируснинг таъсири иқтисодий ривожланиш учун ҳарбий сценарийга ўхшашлигини таъкидлаган.

Aввалроқ, ЖСТ раҳбари Роберто Aзеведо, эпидемия туфайли дунё иқтисодиёти, савдо ва одамларнинг фаровонлигига таъсир қилувчи оғир иқтисодий пасайиш ва иш жойларини йўқотишларини келтириб чиқаришини айтди. Унинг қўшимча қилишича, яқинлашиб келаётган иқтисодий инқироз 2008 йилдаги вазиятдан кучлироқ бўлиши мумкин.