Коронавирус фонида мусулмонлар Рамазонни қандай қаршиламоқда (фотожамланма)

Коронавирус фонида мусулмонлар Рамазонни қандай қаршиламоқда (фотожамланма)

Бир неча кундан кейин мусулмонлар учун муқаддас ҳисобланган Рамазон ойи кириб келади. Лекин бу йилги Рамазон аввалгиларига умуман ўхшамайди. Қатор мусулмон мамлакатлар коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида таровеҳ намозлари, жамоавий ифтор ўтказилишини тақиқлади.

Мусулмон дунёси Рамазонни қандай кутиб олмоқда. Қуйидаги фотожамланма шу ҳақда.

Фото: Reuters 

Рамазон муносабати билан уйининг ташқарисини безатаётган қоҳиралик йигит. Миср

Фото: Reuters 

Бозорлик қилиб қайтаётган тиббий ниқобдаги қоҳиралик аёл Сайида Зайнаб масжиди олдидан ўтиб бормоқда. Миср

Фото: Reuters  

Рамазон буюмлари сотадиган дўкон ёнидан ўтиб бораётган ниқобдаги эркак. Байрут, Ливан.

Фото: Reuters 

Рамазон фонуслари сотадиган қоҳиралик сотувчи ўз маҳсулотларини тозаламоқда. Миср

Фото: Reuters 

Коронавирус сабабли дезинфекцияланаётган Қилич Али Пошо масжиди. Истанбул, Туркия

Фото: Reuters 

Ал Ақсо масжиди ёпилгач, мусулмонлар унинг ташқарисида ибодат қилишмоқда. Қуддус, Исроил

Фото: Reuters 

Теманггунг шаҳридаги масжидда ижтимоий масофаланишга риоя қилиб ибодат қилаётган жамоат. Индонезия

Фото: Reuters 

Дакардаги коронавирус туфайли ёпилган масжид балконидан ташқарига боқаётган ниқоли киши. Сенегал

Фото: Reuters 

Рамазон фонуслари сотиб олишга чоғланаётган қоҳиралик аёл. Миср

Фото: Reuters 

Индонезия масжидларида жума намозидан олдин масжидга келувчиларнинг ҳарорати ўлчанмоқда. Индонезия

Фото: Reuters 

Бўм-бўш Имом Аббос мажмуасида ўтирган ёлғиз эркак. Карбало, Ироқ