Коронавирус ҳақидаги хабарлар дунё янгиликларининг 75 фоизини​ ташкил қилмоқда

Коронавирус ҳақидаги хабарлар дунё янгиликларининг 75 фоизини​ ташкил қилмоқда

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Digiday нашрига асосланиб хабар беришича, коронавирус ҳақидаги хабарлар дунё янгиликларининг 75 фоизини ташкил этмоқда

Бунда нашрлар пандемия билан боғлиқ сўзлардан фойдаланмасликка ҳаракат қилишмоқда, чунки реклама берувчилар бу каби сўзлар мавжуд материалларда рекламаларни блокламоқда — гарчи “коронавирус“ сўзи ҳанузгача трафикларнинг сезиларли ошишини кафолатлаётган бўлса-да.

Бу сўзлар ўрнига — “ҳамма уйда қолганда“, “шу онда“, “айни вақтда“ иборалари тобора кўпроқ қўлланилмоқда. Масалан, “Business Insider” нашри журналист ходимларига фойдаланувчилар пандемия туфайли қидиришлари мумкин бўлган “бошқа калит сўзларни излашни“ тавсия қилмоқда.

“Peer39“ (контекст таргетинг хизмати) апрел ойи давомида хизмат кузатувидаги 17% фойдаланувчининг сўрови “коронавирус“ сўзи билан боғлиқ бўлганига эътибор қаратди. Шунингдек, сўнгги 3 ҳафтада ушбу атамани қўллаш янгиликларда 5%га, спорт маълумотларида 17%га ва санъат ҳамда кўнгилочар тўғрисидаги материалларда 16%га қисқарди.

Бироқ “вирусли“ атамалардан халос бўлишга уринишларга қарамай, апрел ойининг дастлабки уч ҳафтасида барча янгиликлар кўламида 52%, спорт матнларида 19%, санъат ва кўнгилочар мавзуларда 22% ва бизнес тарихига оид материалларда 22% гача ушбу сўзлар қўлланган сарлавҳалар учрайди.

Ҳозирда нашрлар анча мушкул муаммога дуч келишмоқда. Бундай вазиятда қандай йўл тутиш лозим: воз кечиш (ёки калит сўзлардан фойдаланишда ёндашувни ўзгартириш) ва кам трафикка эга бўлиш, бироқ медиа тармоқларда реклама даромадини бироз ошириш ёки карантиндан сўнг аудиторияни сақлаб қолиш ва пул ишлаш умиди билан аудиторияни кенгайтиришда давом этиш.