Коронавирус инфекциясининг агрессивлиги март ойига қараганда пасайдими?

Коронавирус инфекциясининг агрессивлиги март ойига қараганда пасайдими?

Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидлемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди:

Савол: Водийликмиз, Зомин санаторийсига йўлланма олганмиз. Шахсий машинада борсак бўладими?

Жавоб: Агар «путёвка»нгизда паспорт маълумотлари, Зомин санаторийсида даволаниш учун шифокор томонидан берилган санатор-курорт картаси ҳамда 3 кун олдин коронавирусга топширилган тест натижалари кўрсатмалари бўлса, бемалол боришингиз мумкин.

Савол: Европалик мутахассислар коронавирус инфекциясининг агрессивлиги март ойига қараганда ҳаво исиши туфайли пасайганини айтишмоқда. Ўзбекистонда аҳвол қандай?

Жавоб: Бошқа давлатлардаки каби Ўзбекистонда ҳам касаллик бирмунча камайганини кундалик кузатувлардан кўриб боряпмиз. Бунга вирус агрессивлигининг пасайиши эмас, аксинча инсонларда шу вирусга нисбатан «ўзини-ўзи ҳимоя қилиш» яъни курашиш қобилияти пайдо бўлгани ва вирусга нисбатан бетиним олиб борилаётган карантин чоралари сабаб бўлмоқда.

Об-ҳавонинг исиб кетиши ҳам қайсидир даражада таъсир этган бўлиши мумкин.