Хитой Тиббиёт фанлари академиясининг Патоген биология институти олимлари коронавирус йўқ бўлиб кетмайди ва ҳар йили мавсумий грипп каби қайтиб келади, деб ҳисобламоқда.
Олимлар сўзларига кўра, Covid-19 ўн етти йил олдин йўқ бўлиб кетган қариндоши SARS вирусидан фарқ қилади. Таъкидланишича, SARS вирусини юқтириб олган тезда касалланади. Чунки унинг аломатлари яққол намоён бўлади. Карантин жорий этилгач, касаллик тарқалиши тўхтатилган.
Аммо кўп ҳолатларда, COVID-19 асемптоматик бўлиб (яъни аломатларсиз), вирус яширин тарзда тарқалади, шунинг учун унинг тарқалишини тўхтатиш мутлақо мумкин эмас. Хитойда ҳар куни ўнлаб симптомлари мавжуд бўлган ўнлаб коронавирус ҳолатлари қайд этилмоқда.
"Еҳтимол, бу узоқ вақт давомида инсоният билан бирга яшайдиган ва мавсумий касалликларга айланадиган эпидемияларга ўхшайди", - деди Хитой Тиббиёт фанлари академиясининг Патоген биология институти директори Цзинь Ци.
Шунингдек, ўн йилдан бери коронавируснинг тўртта тури устида изланиш олиб бораётган америкалик олимлар грипп эпидемияси каби мавсумий характерда бўлиши мумкинлигини билдирди.