Коронавирус — Париж мода ҳафталигида ниқобли либослар коллексияси намойиш этилди (фото)

Коронавирус — Париж мода ҳафталигида ниқобли либослар коллексияси намойиш этилди (фото)

Париж мода ҳафталиги жорий йилнинг 24 февралидан 3 мартгача бўлиб ўтмоқда.

Француз дизайнери Марин Серр томонидан шу ҳафта бошида ўзига хос либослар коллекцияси намойиш этилди — либосларнинг ҳаммаси юз ниқоби билан яхлит композицияни ташкил этган.

Дизайнер Марин Серр ушбу коллекцияни коронавирус тарқалишидан олдин яратган.

28 ёшли дизайнер ўзининг кўплаб ишларининг амалийлиги учун мода оламида мақтовга сазовор бўлди.

Япон модели Козуе Акимото ҳам Париж мода ҳафталигида иштирок этган.

Либослар намойишига ташриф буюрганлар ҳам юзларига ниқоб тақиб олган — фақат тиббиёт ниқобларини.