Коронавирус сабабли Туркия, Арманистон ва Покистон Эрон билан чегараларини ёпди

Коронавирус сабабли Туркия, Арманистон ва Покистон Эрон билан чегараларини ёпди

Фото: Al Jazeera

Арманистон Эронда коронавирус инфекцияси тарқала бошлангани муносабати билан, ушбу мамлакат билан чегарасини ёпади ва авиақатновларни икки ҳафтага тўхтатади. Бу ҳақда Арманистон бош вазири Никол Пашинян Facebookʼдаги саҳифасида маълум қилди.

Туркия ҳукумати ҳам худди шундай чоралар кўришини маълум қилган. Афғонистон ва Грузия Эрон билан авиақатновларни тўхтатган, Покистон эса худди Арманистон ва Туркия каби Эрон билан чегарани вақтинча ёпган.

Эронда COVID-19 инфекцияси тарқалиши оқибатида, сўнгги маълумотларга кўра, 43 киши касалланган. Яна саккиз киши ушбу касаллик сабаб вафот этган. Шундай қилиб Эрон коронавирусдан вафот этганлар сони бўйича жаҳонда Хитойдан сўнг иккинчи мамлакатга айланди.