Коронавирус тасдиқлангач ҳомиладорлик давом эттириладими ёки тўхтатиладими?

Коронавирус тасдиқлангач ҳомиладорлик давом эттириладими ёки тўхтатиладими?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг бўлиб ўтди. 

Брифингда аҳоли мурожаати ва саволлари юзасидан жавоб қайтарилди.

Савол: Коронавирус инфекцияси тасдиқланган ҳомиладор аёлда туғруқ муддати етмаган бўлса, ҳомиладорлик давом эттириладими ёки ҳомиладорлик тўхтатиладими?

Жавоб: Шошилинч туғруқ ва ҳомиладорликни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиш мураккаб бўлиб, гестацион ёш, она аҳволининг оғирлиги, ҳомиланинг яшаб кетиши ва соғломлиги каби жуда кўп омилларга асосланган.

Агар коронавирус инфекцияси мавжуд бўлган ҳомиладор аёлнинг аҳволи оғир ёки ўта оғир деб баҳоланадиган бўлса, диагностик мезонларга мувофиқ, ҳаётий кўрсатмаларга кўра, ҳомиладорлик муддатига қарамай туғдиришни амалга ошириш керак.

Ҳозирги кунда ҳомиладор аёлларда ҳомила учун жиддий асоратлар хавфи юқорилиги тўғрисида ҳеч қандай далиллар мавжуд эмас.