Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус туфайли Эронда 54 мингдан ортиқ маҳбус вақтинча озод этилди
4.03.2020 18:51,  
434

Коронавирус тарқалиш хавфи туфайли Эрон 54 мингдан зиёд маҳбусларни қамоқхоналардан вақтинчалик озод қилди.

Суд матбуот котиби Ғуломҳусайн Исмоилийнинг журналистларга айтишича, маҳбуслар COVID-19 тестидан ижобий ўтиб, гаров пули бергач озод қилинган.

Беш йилдан кўпроқ муддатга озодликдан маҳрум қилинган "хавфсизлик маҳбуслари" озод қилинмайди деб ёзади Би-Би-Си.

Ҳозирда Эрон Яқин Шарқ, Марказий Осиё ва Кавказнинг эпидемия маркази бўлиб қолмоқда. Энг сўнгги маълумотларга кўра (3.4.2020, 17:43), Эронда 2922 киши коронавирусни юқтириб олган. Касалликка чалинганлар сони бўйича Эрон Хитой ҳамда Кореядан кейин учинчи ўринда турибди. 92 киши коронавирусдан вафот этган.

Шунингдек, Афғонистон, Уммон, Қувайт, Баҳраин, Қатар, Ироқ, Озарбайжон, Грузия, Арманистонда қайд этилган коронавирус Эрондан келган беморлар билан боғлиқ.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан