Коронавирус ва дунё: вафот этганлар 170 000 дан, тузалганлар 650 000 дан ошди

Коронавирус ва дунё: вафот этганлар 170 000 дан, тузалганлар 650 000 дан ошди

АҚШнинг Жон Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунё бўйлаб коронавирусни юқтирганлар сони 2 478 153 нафарни, вафот этганлар 170 368, тузалганлар 651 503 кигини ташкил этмоқда.

21.04.2020 09:38 даги ҳолатга кўра, коронавирусга чалинганларнинг 31 фоизи АҚШда қайд этилган. АҚШда жами 4 003 551 киши коронавирусга тест топширган. Шундан 787 752 та ҳолат ижобий чиққан. Коронавирус юқтирганларнинг 117 363 нафари касалхонага олинган.

Коронавирус энг кўп қайд этилган давлатлар:

1. АҚШ - 787 752 
2. Испания - 200 210
3. Италия - 181 228
4. Франция -156 493
5. Германия - 147 065
6. Буюк Британия - 125 065
7. Туркия - 90 980
8. Хитой - 83 849
9. Эрон - 83 505
10. Россия - 47 121

Ўзбекистонга қўшни давлатлардан Қозоғистонда - 1949 та, Қирғизистонда - 590 та, Афғонистонда - 1026 та ҳолат қайд этилган. Туркманистон ва Тожикистонда коронавирус расман қайд этилмади.