Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус васвасаси — Хитой бозорлари индекси кескин пасайди
3.02.2020 21:13,  
688

Хитой бозорлари 10 кунлик Хитой янги йили туфайли таътилдан кейин бугун яна иш бошлади.

Дастлабки кунданоқ асосий индекслар 8%га арзонлади. Иқтисодиёти рекорд даражада ривожланаёнган Хитой каби давлат учун бу ўта ёмон ҳолат. Иқтисодиёт 2015 йилдан бери илк маротаба бундай пасайди.

Нималар бўлди?

23 январда Хитой бозорлари 10 кунлик қишки таътилга чиқишганди, кейин ҳукумат уни яна уч кунга узайтирди. Таътилдан олдин Shanghai Composite индекси пасайишнинг дастлабки белгиларини кўрсатган – 2,7 фоизга пасайган эди.

CSI 300 индекси 9,1 %гача пасайди, 12:00 да (Тошкент шаҳар вақти билан) 8,4 %ни ташкил қилди.

2,600 дан ортиқ қимматли қоғозларнинг савдоси 10 фоизлик лимитдан ошиб кетгандан кейин тўхтатилди. Шу билан бирга, бир нечта йирик фармацевтика компаниялари дарҳол 10% ўсиш чегарасидан ошиб кетишди.

Сўнгги марта Хитой биржалари 2015 йил август ойида бундай пасайишни бошдан кечирганди, бу пайтда бозорда калций билан савдо қиладиган малакасиз кичик инвесторларнинг оммавий келиши билан пасайиш бўлган эди.  

Пасайиш зарбасини юмшатиш учун Хитой марказий банки молия бозорига пасайтирилган ставкада 174 миллиард доллар чиқарган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан