Коронавирусдан вафот этганлар рўйхати нега электрон тизимга қўйилмаётгани изоҳланди

Коронавирусдан вафот этганлар рўйхати нега электрон тизимга қўйилмаётгани изоҳланди

Аввал хабар берилганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова аҳоли мурожаати ва саволлари юзасидан жавоб қайтарди.

Савол: Нима учун вафот этган фуқаролар тўғрисидаги рўйхатлар электрон тизимга қўйилмайди? ОАВда вафот этган фуқаронинг фақат бош ҳарфи ва ёши ёзилади. Бу ҳақидаги маълумотни қаердан олсак бўлади?

Жавоб: Маълумотларни коронавирус касаллигига чалинган беморларни даволаш билан шуғулланадиган муассасаларга мурожаат қилиб, ушбу маълумотнинг нима мақсадда сўралаётганлигини асослаб берсангиз шунга қараб муносабат билдирилади.

Аслида касалликка чалинганларнинг шахси билан боғлиқ маълумотларнинг барчаси тиббиёт сири ҳисобланиб, ушбу маълумотларни олиш ваколатига эга бўлган ташкилот вакили бўлсангиз, у ҳолда бу каби муассасаларга ёки Соғлиқни сақлаш вазирлигига расман мурожаат қилишингиз мумкин.