Коронавирусдан вафот этганлар сони 280 мингдан ошди

Коронавирусдан вафот этганлар сони 280 мингдан ошди

Пандемия бошлангандан бери коронавирус қурбонлари сони 280 минг кишидан ошди. Бу ҳақда Worldometer сайтида хабар берилди. 

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирги пайтда сайёрада жами 4,100,609 инфекция ҳолати қайд этилган, 1,439,842 бемор соғайиб кетган.

Америка Қўшма Штатлари тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони бўйича етакчи ўринни эгаллаб турибди, у ерда 1,3 миллиондан ортиқ одам зарарланган.

Ўзбекистонда жами 2387 та коронавирус ҳолати тасдиқланган. 10 нафар бемор ҳаётдан кўз юмган.