Коронавирусга чалинган беморларда касалликдан кейинги асоратлар қандай бўлади?

Коронавирусга чалинган беморларда касалликдан кейинги асоратлар қандай бўлади?

Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидлемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди:

Савол: Коронавирусга чалинган беморларда касалликдан кейинги асосратлар қандай бўлади?

Жавоб: Даволанган одамлар учун коронавируснинг оқибатлари бир нечта омилларга боғлиқ: инсоннинг иммунитети ва сурункали касалликлар.

Соғайгандан кейин бир неча ҳафта давомида қуйидаги асоратлар учраши мумкин:

- тез юриш, зинапояга чиқишда ёки жисмоний зўриққанда нафас қисилиши;

- иситмасиз ва балғамсиз йўтал;

- сурункали касалликларнинг кучайиши.

Шунинг учун даволангандан сўнг иммунитетни кучайтиришга, витаминларга бой озиқ-овқат махсулотларини истеъмол қилишга, кунда бир неча бор нафас гимнастикасини бажаришга ва хоналарни доим шамоллатиб туришга аҳамият бериш керак.