Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирусга чалинганларни даволаш учун 16 мингта захира ўрни тайёрлаб қўйилди – ССВ
23.04.2020 19:46,  
260

Бугун Халқаро пресс-клубда Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров, Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодманов, Молия вазири Тимур Ишметов, Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов ва Тошкент бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров иштирокида сессия бўлиб ўтди.

Унда Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодманов қуйидагиларни маълум қилди:

“Биз вирусга қарши курашга тайёргарликни икки ой олдин бошладик. Халқаро экспертлар ва ўзимиздаги экспертлар ҳам қайд этдики, агар бу эпидемия Ўзбекистонга бундан уч йил олдин кириб келганда эди, тизим бардош бера олмас эди.

Бутун дунёни қийнаётган пандемияга қарши Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги бардош бера оладими ёки йўқ деган савол вазир сифатида мени, бошқа ходимларимизни ва бутун халқимизни қийнаётган эди.

Биз вирусни юқтириб олган беморларни аниқлаш ва даволаш борасида миллий тажрибага эга бўлдик ва халқаро тажрибани ҳам яқиндан ўрганмоқдамиз.
COVID-19 касаллигига чалинганларни даволаш учун 16 мингта захира ўринлари тайёрлаб қўйилди.

Биз бир кунда вирусни аниқлаш учун ўн мингдан ортиқ тестлар ўтказмоқдамиз. Ҳозирга қадар эса 210 мингдан ортиқ тестлар ўтказилди.

Ҳеч қачон Соғлиқни сақлаш вазирлиги молиявий жиҳатдан бу қадар эркин ишламаган. Бунинг учун иқтисодий корпусга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз“, — деди Соғлиқни сақлаш вазири.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан