Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирусга чалиниб, тузалганлар кейинчалик ҳарбий соҳа ишга қабул қилинмайдими?
20.04.2020 14:31,  
593

Бугун АОКА штабида Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Баҳром Зулфиқоров билан брифинг ўтказилди. Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Савол: Ҳарбий хизматни ўтаб бўлганларни уйга қайтишига рухсат бериладими?

Жавоб: Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлганларни резервга бўшатиш ишлари режага асосан амалга оширилмоқда. Улар ортиқча муддат ҳарбий хизматда қолдирилмайди.

Савол: Ҳарбий хизматга тиббий кўрикдан ўтиб бўлганларнинг натижалари карантиндан кейин ҳам ўз кучида қоладими ёки бошқатдан ўтиш керакми ?

Жавоб: Тиббий кўрик натижалари ўз кучида қолади.

Аммо Мудофаа, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия ва Давлат хавфсизлик хизматининг 2019 йил 3 апрелдаги қўшма қарор талабларига асосан функционал текширув ва лаборатория натижалари фақат уч ой давомида ўз кучида қолиши мумкин.

Демак, уч ой муддатдан ошган ҳолатда ҚАЙТА тиббий кўрикдан ўтилади.

Савол: Коронавирус билан карантинда бўлганлар касалликни енгил формасида тузалиб чиқишса, кейинчалик ҳарбий соҳага қабул қилинмайди деган гаплар ростми?

Жавоб: Коронавирус билан оғриб ўтган (касал бўлган) барча шахслар учун ҳеч қандай чекловлар йўқ.

Нафақат ҳарбий соҳада, балки бошқа соҳаларда ҳам худди шундай ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан