Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Косонсойдаги «махлуқ» ғайритабиий мавжудот эмас, одам эканлиги маълум бўлди
4.09.2020 11:17,  
6433

Сўнгги кунларда Косонсой тумани Ҳуррият маҳалласида қандайдир номаълум шахс кечалари фуқаролар тинчини бузиб, уларни қўрқитиб юргани, уни ушламоқчи бўлишганида томга қочиб кетгани, у жуда ҳам кучли ва чаққон, ҳаттоки тўрт оёқда юриши ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда.

Бунинг натижасида бир неча кундан бери аҳоли тинчи бузилган. Ҳаттоки аёллар ва болалар кечаси кўчага чиқишга қўрқиб қолишган. Ачинарлиси ҳақиқатга тўғри келмайдиган, асоссиз миш мишлар яшин тезлигида бутун туман бўйлаб тарқалиб кетди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, айни дамда туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда ва бу суриштирувлар натижасида шу аён бўлдики шов шувларга сабаб бўлаётган бу ғайритабиий мавжудот эмас. Олинган излар бу одам эканлигини кўрсатмоқда. У ҳозиргача ҳеч қандай жиноий иш (ўғрилик, қотиллик, шикаст етказиш....) қилмаган. Шундай экан ортиқча ваҳима ва қўрқувга ҳожат йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан