Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






КХДР учирган ракета Япония ҳудудига қулади
4.07.2017 14:06,  
6

Бугун тонгда Шимолий Корея томонидан учирилган баллистик ракета парвозига доир маълумотлар ошкор қилинди. Реутерс агентлиги тарқатган хабарга кўра, синов тариқасида парвоз қилган ракета ўрта масофага учадиган ракеталар турига мансуб.

Жанубий Корея қуролли кучлари ва Япония ҳукумати тасдиқлашича, 930 км масофага парвоз қилган баллистик ракета Япония ҳудуди бўлган махсус иқтисодий зонага бориб тушган. Япония расмийлари мазкур ҳодисани БМТ резолюцияларинининг очиқ-ойдин бузилиши эканлигини эътироф этишган.

АҚШнинг Тинч океани қўмондонлиги ҳам ракета синови бўйича баёнот берган. Унга кўра, сешанба тонгида Пхеняндан 100 км шимоли-ғарбда жойлашган Пангҳён авиабазасидан ҳавога кўтарилган баллистик ракета 37 дақиқа парвоз қилган.

Шимолий Корея бугун маҳаллий вақт билан 15:30 да (Тошкент вақти билан 11:30) ракета синови бўйича расмий баёнот берилишини эълон қилган.

Жанубий Корея президенти Мун Же Ин мазкур воқеа бўйича Миллий хавсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишини ўтказган. Жанубий Корея армияси ракетанинг қитъалараро баллистик ракета бўлиш эҳтимоли мавжудлигини айтмоқда.

Япония бош вазири Шинзо Абэ эса Хитой ва Россия раҳбарларини Шимолий Кореяга қуролланиш дастурини тўхтатиш бўйича босим ўтказишга чақирган. Маълумот учун, Шимолий Кореянинг навбатдаги ракета синови АҚШнинг мустақиллик кунида юз берди. Ҳафта охирида эса Германияда «Катта йигирматалик» давлатлари раҳбарлари йиғилиши бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан