Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Miss International – 2022” танлови: Тожнинг баҳоси қанча? Совриндорлар қанча маблағ олади?
15.12.2022 12:32,  
200

Жорий йилнинг 13 декабрь санасида Япониянинг Токио шаҳридаги Tokyo Dome City Hall’да олтмишинчи “Miss International” гўзаллик танлови ўз якунига етди. Қайд этиш жоизки, ушбу тож кийдириш маросими дастлаб, 2020 йилда бўлиб ўтиши режалаштирилганди. Бироқ, Covid-19 пандемияси туфайли у, аввал 2021 йилга, сўнгра 2022 йилнинг 13 декабрига қолдирилган эди. Мазкур кечиктириш  танлов тарихида иккинчи бор содир бўлаётган воқеа бўлиб, биринчи маротаба танлов 1966 йилда кечиктирилган.

“Miss International” танлови қачон ташкил этилган?

 

“Дунё гўзали”, “Коинот гўзали” ва “Ер гўзали” билан бир қаторда танлов “Катта тўртлик” халқаро гўзаллик танловларидан бири ҳисобланади. Мазкур танлов 1960 йилда Американинг Калифорния штатидаги Лонг-Бич шаҳрида асос солинган бўлиб, “Miss International” (Miss International Beauty ёки The International Beauty Pageant) яъни Халқаро гўзаллик танлови ҳисобланади. Ушбу танлов дастлаб, Америка халқаро маданият ассоциацияси томонидан ташкил этилган. Аммо, кейинчалик ушбу танлов Японияга кўчирилган. Яъни, 1968 йилдан буён “Miss International” ташкилоти ва бренд ҳозирда “Miss International Japan” билан биргаликда Халқаро маданият уюшмаси ва “Miss Paris” гуруҳига тегишли компания ҳисобланади. Шу боис, ўшандан бери Япония мезбон давлатга айланди ва танлов асосан Японияда, куз-қиш мавсумида октябрь ёки декабрь ойларида бўлиб ўтди. Танлов “Miss International Beauty” деб ҳам аталади.

 

Танловни ўтказишдан мақсад нима?

 

Танлов ҳайъатига кўра, мазкур танловни ўтказишдан асосий мақсад: аёлларнинг гўзалликка бўлган интилишини кучайтириш, индивидуал, позитив ва ички ишончини ошириш экан. Яна ушбу танлов ташкилотчилари халқаро ҳамжамиятда ушбу танлов, халқлараро муносабатлар, тинчлик тарғиботчиси эканлигига ишонишади.

“Miss International” танлови тожининг қиймати қандай?

 

Ғолиблар учун махсус тож “Miss International” ташкилотининг расмий тож ҳомийси “Long Beach Pearl Crown” асосчиси Bùi Thị Mỹ Cảnh хоним томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, тож расман 2017 йилдан бошлаб берила бошланган.

Мазкур тож баҳор ва қийғос гуллаган Япон олчасини ўзида ифода этиб, абадий ёшлик, ранг, имон ва позитивлик рамзини англатади. Қолаверса, гилос гули Япониянинг миллий рамзи ҳисобланиб руҳ, куч ва маданиятни ўзида ифода этади.

Ушбу тожда 333 та соф оқ марваридлар жамланган бўлиб, улар баҳор қуёши нурларини кутиб олишга тайёр очилаётган гуллар кўринишида ифодаланган. Унинг ўлчами 15 мм дан ортиқ бўлиб, 3 та танланган марвариди алоҳида диққатга сазовордир. Мазкур тожнинг оғирлиги 575,31 граммни ташкил этиб, 18 карат олтин, 18 мм гача бўлган 650 дона Жанубий денгиз ва Акоя марваридларини ўз ичига олади.

Crystal Crown (2006) – “Maki Diamond tiara” номи билан ҳам танилган, бу тож венесуелалик Даниела ди Гиакомо 2006 йилги “Miss International” тожини олганида ҳадя қилинган. Оқ ва сариқ олтиннинг 18 карат бирикмасидан ясалган ва 1000 дан ортиқ қимматбаҳо тошлардан ташкил топган тожнинг баҳоси ўша пайти 150 000 АҚШ долларига баҳоланган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, 2022 йилнинг 13 декабрь санасида Япониянинг Токио шаҳридаги Tokyo Dome City Hall’да олтмишинчи “Miss International” гўзаллик танловидаги тожнинг баҳоси 350 000 АҚШ долларига тенг эканлиги таъкидланмоқда.

 

“Miss International” танлови қайси йўналишида ўзбекистонлик қиз ғолиб бўлди?

 

Ўтказилган ушбу гўзаллик танловида 66 нафар гўзал ғолиблик учун кураш олиб борди. “Miss International – 2022” танловининг олий мукофотига Германиялик Ясмин Зелберг лойиқ деб топилган.

Танловда қитъалар кесимида ҳам энг гўзал қизлар аниқланган. Булар:

“Miss International Osiyo” – Кико Масуо (Япония)

“Miss International Yevropa” – Анна Меримяа (Финляндия)

“Miss International Afrika” – Стефани Амадо (Кабо-Верде)

“Miss International Amerika” – Коррин Стеллакис (АҚШ)

“Miss International Okeaniya” – Лидия Смит (Янги Зеландия)

Қолаверса, қўшимча йўналишларда ҳам махсус мукофотлар ўз эгаларига топширилган. Жумладан, “Энг яхши кечки либос” ва “Томошабинлар симпатияси” – Татяна Калмеллга (Перу) ҳамда “Энг яхши фото қиёфа” номинацияси Валерия Гутерресга (Эквадор) насиб этди.

Қувонарли жиҳати шундаки, ушбу тадбирда ҳамюртимиз Нигина Фахриддинова паранжи либосида иштирок этиб, “Энг яхши миллий либос” мукофотини қўлга киритган.  Бу ҳақда танловнинг Инстаграм саҳифасида хабар берилди.

Маълумот ўрнида, “Мисс Интернатионал” танлови илк бор 1960 йилда ўтказилган бўлиб, танлов 2020 ва 2021 йилларда COVID-19 пандемияси сабаб ўтказилмаган.

Қайт этиш жоизки, дунё миқёсида асосий тўртта гўзаллик танлови мавжуд бўлиб, “Мисс Интернатионал” дан ташқари, “Дунё гўзали”, “Коинот гўзали” ва “Ер гўзали” танловлари халқаро жамоатчиликнинг эътиборини ўзига жалб этади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ноябрь ойида ўтказилган “Ер гўзали” танловида Жанубий Кореялик Мина Сю Чой ғолиб бўлган эди.

Тадбир якунида таиландлик Sirethorn Leearamvat германиялик Jasmin Selbergga ўзининг вориси сифатида тож кийдирди.

 

Дунё гўзаллари қанча маош олишади?

 

Иш изловчилар ва иш берувчилар учун Америка меҳнат бозори ҳисобланган ZipRecruiter платформасининг 2022 йилнинг 7 декабрдаги маълумотларига кўра, АҚШдаги “Дунё гўзали” танлови ғолибларининг ўртача ойлик маоши ойига 4 719 долларни ташкил қилар экан.

"Дунё гўзали" учун ушбу платформада иш ҳақи миқдори бир-биридан жойлашуви, маҳорат даражаси ва тажрибага кўра кескин фарқ қилиши мумкин. Жумладан, моделлик касбида янги бўлган қизлар ойига 1 500 доллардан даромад олиши ёки бу соҳада тажрибали гўзаллар 7000 долларгача фойда олиши мумкин.

Шу ўринда қуйида ZipRecruiter платформаси моделлик касбида даромад топиш даражаси ўртачадан юқори, дея ҳисоблаган АҚШ ҳудудидаги 10 та шаҳар билан танишамиз:

 

Шаҳар

Йиллик иш ҳақи (долларда)

Ойлик иш ҳақи (долларда)

Ҳафталик иш ҳақи (долларда)

Соатлик иш ҳақи(долларда)

1

Аткинсон шаҳри

74,295

6,191

1,428

35.72

2

Техас штатидаги Франкстон шаҳри

72,534

6,044

1,394

34.87

3

Мичиган штатидаги Димондейл шаҳарчаси

67,636

5,636

1,300

32.52

4

Нью-Йорк штатидаги Манхэттен шаҳарчаси

67,607

5,633

1,300

32.50

5

Массачусетс штатидаги Кеймбридж шаҳарчаси

65,342

5,445

1,256

31.41

6

Нью-Мексико штатидаги Скайлайн-Ганипа шаҳарчаси

65,007

5,417

1,250

31.25

7

Виржиния ҳудудидаги Арлингтон шаҳарчаси 

64,630

5,385

1,242

31.07

8

Шимолий Дакота штатидаги Уиллистон шаҳарчаси

64,565

5,380

1,241

31.04

9

Вашингтон штатидаги Лейк Марсел-Стилуотер ҳудуди

64,374

5,364

1,237

30.95

10

Нью-Йорк штатидаги марказий шаҳарда

63,930

5,327

1,229

30.74

 

Эслатиб ўтамиз, 60 маротаба ўтказилган Miss Internationalтанловда энг кўп яъни 8 маротаба Колумбия вакиллари ғалаба қозонишган.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан