Лотин Америкасида беш миллион коронавирус ҳолатлари қайд этилди

Лотин Америкасида беш миллион коронавирус ҳолатлари қайд этилди

Фото: EPA

Лотин Америкасида COVID-19 касаллиги тасдиқланганлар сони беш миллионга етди. 

Минтақа коронавирус пандемиясидан энг кўп зарар кўрган минтақа сифатида таснифланмоқда.

Колумбия соғлиқни сақлаш вазирлигининг душанба куни хабар беришича, 10 мингдан ортиқ янги касалликлар минтақани 5 миллионлик "марра" дан ошиб кетишига сабаб бўлган.

Энг кўп касалланиш ҳолати қайд этилган мамлакатлар:

  • Бразилия - 2,7 млн;
  • Мексика - 443 минг;
  • Перу - 428 минг;
  • Чили - 361 минг;
  • Колумбия - 327 минг. 

Мексика шунингдек сўнгги кунларда янги тасдиқланган инфекциялар сонини кўпайтирди ва шанба куни биринчи марта 9000 та кунлик касалланиш ҳолатини қайд этди, Ҳозирда Мексика коронавирус қурбонлари сони бўйича Буюк Британияни ортда қолдириб учинчи ўринга ўтиб олди. 

Лотин Америкасида COVID-19 вирусидан 200 минг киши ҳалок бўлди. Кўрилаётган чораларга қарамай, инфекция кўп мамлакатларда тез суръатлар билан тарқалмоқда.