Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ерда деярли бир ҳафта давомида магнит бўрони бўлади
18.09.2019 14:55,  
767

Ерга кучли магнит бўрони яқинлашяпти, деб хабар бермоқда “Утро.ру” нашри.

Янги магнит бўрони келаси ҳафта бошланиши ва тўлиқ беш кун давм этиши кутиляпти.

Ер аҳолиси энг кучли геомагнит фаолликни 27 ва 28 сентябр кунлари сезади. Кейин Ернинг магнит майдони пасаяди. Аммо 30 сентябр ва 2 октябр кунлари геомагнит бўронининг кучи яна бироз ошади.

Бундай кунларда соғлиғи об-ҳавога боғлиқ бўлган кишилар ўзини ёмон ҳис қилиши, уларда сабабсиз бош оғриқ, уйқусизлик, қувват пасайиши, тушкунликка тушиш кузатилиши мумкин. Шунингдек, геомагнит бўрони танадаги қон босимини кўтариб, юрак-қонтомир тизимининг иши бузилишига ҳам сабаб бўлиши эҳтимоли бор.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан