Маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг ойлиги оширилади ва лавозимга тегишли бошқа янгиликлар

Маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг ойлиги оширилади ва лавозимга тегишли бошқа янгиликлар

Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармонига асосан фуқаролар йиғини қарорини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади.

Фуқаролар йиғинлари раислари ва масъул котиблари ойлик иш ҳақи жорий йил 1 майдан 1,25 бараварга ва 1 октябрдан 1,2 бараварга оширилади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилган.

«Mahalla» телерадиоканали фуқаролар йиғинлари фаолиятини ёритиш масалалари бўйича Республика кенгашининг бош ахборот ҳамкори этиб белгиланган.

2019 йил 1 июлгача фуқаролар йиғинлари юқори тезликдаги интернет тармоғи миллий сегмент маълумотларини узатиш тармоғига уланади ҳамда улар учун имтиёзли тариф тасдиқланади.

2020 йил 1 январгача «Электрон ҳукумат» тизими доирасида «Маҳалла» электрон маълумотлар базаси ишга туширилади. 

1