Мавритания коронавирус устидан ғалаба қозонганлигини эълон қилди

Мавритания коронавирус устидан ғалаба қозонганлигини эълон қилди

Мавритания мамлакат ҳудудида коронавирус (Ковид-19) билан касалланганлар қолмаганлигини маълум қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, Мавританияда шу кунгача 7 кишида коронавирус аниқланган ва уларнинг охирги 2 нафари ҳам соғайган.  

Хабарда Ковид-19 касаллари билан яқин бўлган 752 киши карантинда сақланганлиги ҳам айтиб ўтилган.

Вазирлик берган маълумотларга кўра мамлакатда шу кунгача 913 та тест қилинган, тестлар натижасида 4 нафар аёл ва 3 эркак касалланганлиги аниқланган. Касаллардан бири вафот этганлигини эслатиб ўтилган.