Мексика коронавирус қурбонлари салмоғи бўйича учинчи ўринга кўтарилди

Мексика коронавирус қурбонлари салмоғи бўйича учинчи ўринга кўтарилди

Фото: Rebecca Blackwell / AP

Мексикада коронавирусдан вафот этганлар сони 46,6 минг кишидан ошди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Уго Лопез Гател ўзининг Твиттер саҳифасида маълум қилди.

31 июль ҳолатига кўра, Мексикада 424 637 та COVID-19 ҳолати аниқланган, деди у. 46 688 киши коронавирус инфекциясидан вафот этди, 278 618 киши даволанди.

Жон Хопкинс университети маълумотларига кўра, мамлакат COVID-19 дан вафот этганлар сони бўйича Буюк Британияни ортда қолдириб, дунёда учинчи ўринга кўтарилди. Шу пайтгача Британияда 46,204 мингдан ортиқ ўлим қайд этилган.

Вафот этганлар сони бўйича дунёда биринчи ўринни АҚШ эгаллайди, у ерда 153,4 мингдан ортиқ киши вафот этган. Кейинги ўринларда Бразилия 92,4 минг.

Мексика коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони бўйича олтинчи ўринда туради. Биринчида, қолганлардан катта фарқ билан АҚШ (4,5 миллион), ундан кейин Бразилия (2,6 миллион), кучли учликни Ҳиндистон (1,6 миллион) якунлайди. Россия тўртинчи (838 минг), бешинчида - Жанубий Африка Республикаси (493 минг).