Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев коронавирусга қарши кураш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига топшириқлар берди
11.03.2020 22:29,  
2707

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 март, чоршанба куни, мамлакатда жамоат саломатлигини таъминлаш тизими самарадорлигини ошириш муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда давлат раҳбари коронавирусга қарши кураш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига бир қатор топшириқлар берди.

Ҳозирда жаҳон бўйлаб коронавирус инфекциясининг (COVID-19) тарқалиши Ўзбекистон аҳолисини ҳам маълум маънода хавотирга солмоқда. Дунёда жамоат саломатлиги тизимини, гўёки, синовдан ўтказаётган ушбу хасталикнинг Ўзбекистонга кириб келмаслигини таъминлаш, аввало, мамлакатда соғлиқни сақлаш тизими, профилактика ишларини янада юқори даражага кўтаришни тақозо этади.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шу муносабат билан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига бу борада кўрилаётган карантин ва профилактика чоралари бўйича қўшимча топшириқлар берилди.

Бунда, энг аввало, халқаро тажриба асосида Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига Аҳоли соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш марказини бириктириб, агентлик салоҳиятини ушбу вазифаларни самарали ташкил этишга қаратиш кераклиги таъкидланди.

Агентликнинг вилоятлар ҳамда туман ва шаҳарларда алоҳида марказлари ташкил этилади. Қишлоқ поликлиникаларида бу ишларни самарали йўлга қўйиш учун учтагача мутахассис ажратилади. Улар қишлоқ аҳолисини тўғри овқатланиш, гигиенага риоя қилиш, онкологик, юрак қон-томир касалликларига мойил бўлганларни барвақт аниқлаш билан шуғулланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда шу кунгача коронавирус қайд этилмади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан