Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






МСК раиси мақоми бўйича Қонунчилик палатаси спикерига тенглаштирилиши мумкин
25.05.2020 19:49,  
64

“Ўзбекистон миллий сайлов тизимини янада демократлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Ушбу Фармон лойиҳасига кўра, мақоми, моддий-маиший, транспорт ва тиббий таъминот шарт-шароитларига кўра:

- Марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерига;

- МСК раиси ўринбосари – Қонунчилик палата Спикерининг ўринбосарига;

- МСК котиби – Қонунчилик палата қўмитаси раисига;

- МСКнинг доимий асосда ишловчи аъзолари – Қонунчилик палата қўмитаси аъзоларига;

- МСК Котибияти ходимлари – Қонунчилик палата девонининг тегишли ходимларига тенглаштирилади.

Шунингдек, Фармон лойиҳасида қуйидагича тартиб белгиланган:

МСКнинг доимий асосда ишловчи аъзолари, масъул ходимлари ва мутахассислари учун аввалги иш жойида узоқ муддатли хизмати, ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба даражалари, малака тоифалари, дипломатик даражалар ва бошқалар), алоҳида меҳнат шароитлари учун берилган устамалар ва қўшимча тўловлар сақлаб қолинади;

МСКда ишланган давр ҳарбий ва махсус унвонларни (мартаба даражаларини, малака тоифаларини, дипломатик даражаларни ва бошқаларни) олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади;

МСКнинг доимий асосда ишловчи аъзолари ва ходимларининг лавозим маошига рағбатлантириш коэффициенти ҳисобга олинган ҳолда, МСКдаги кўп йиллик меҳнати учун 2 йилдан 5 йилгача– 0,1; 5 йилдан 10 йилгача – 0,2; 10 йилдан 15 йилгача – 0,3; 15 йилдан 20 йилгача – 0,4; 20 йилдан ортиқ – 0,5 коэффициентларда ҳар ойлик устамалар тўланади;

МСКнинг доимий асосда ишловчи аъзолари, масъул ходимлари ва мутахассисларининг лавозим маошига фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) (ёки хорижий мамлакатларда уларга тенглаштирилган даражалар) илмий даражасига эга шахслар учун – лавозим маошининг 30 фоиз, фан доктори (DSc) (ёки хорижий мамлакатларда унга тенглаштирилган даража) илмий даражасига эга шахслар учун – лавозим маошининг 60 фоиз қўшимча ҳақ тўланади;

МСКнинг ҳайдовчиларига Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппарати хўжалик фаолияти бошқармаси автохўжалигининг ҳайдовчилари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан