Мусулмонларга қарши твити учун ҳинд спортчиси қаттиқ танқидларга учради

Мусулмонларга қарши твити учун ҳинд спортчиси қаттиқ танқидларга учради

Ҳиндистонлик халқаро чемпион ҳамда Болливуд юлдузининг синглиси коронавирус тарқалиши фонида мусулмонларга қарши руҳда ёзилган твити учун танқидларга учради.

Эркин курашчи Бабита Пҳогатни Твиттерда тақиқлаш ҳозир трендда.

Бабита ўз твитида Ҳиндистон учун мусулмонлар ҳар қанақа вирусдан кўра жиддийроқ муаммолиги ҳақида ёзган эди.

Спортчининг саҳифаси блоклангани йўқ, лекин твиттерда бундай қилишга чақириқлар кўпаймоқда.

Аммо бир неча соат ўтгач Твиттер ҳам бу трендни қўллаб-қувватлай бошлади.

Бабита 2014 йилда Ҳамдўстлик ўйинларида олтин медаль олиб, машҳур бўлган эди. У ҳақида «Дангал» номли фильм ҳам ишланган.

Спортчи яқинда мамлакатда ҳукмронлик қилаётган Bharatiya Janata Party (BJP) аъзосига айланган эди.