Мутахассислар одамни бахтлироқ қиладиган маҳсулотлар номини маълум қилди

Мутахассислар одамни бахтлироқ қиладиган маҳсулотлар номини маълум қилди

Аризона (АҚШ)даги Майо шифохонаси мутахассислари инсонларни янада бахтлироқ қиладиган маҳсулотлар номини маълум қилди деб хабар қилади РенТВ.

Ловия, балиқ, исмалоқ, ёнғоқ ва брокколи кайфиятингизни яхшилашга ёрдам беради.

Шундай қилиб, балиқ таркибида кўп миқдордаги omega-3 ёғ кислоталари мавжуд, улар бахт гормонлари — серотонин ва допамин ишлаб чиқаришга таъсир қилади.

Ловия, ёнғоқ ва тухум организмдаги серотонин мувозанатини сақлайди.

Кайфиятингизга салбий таъсир кўрсатадиган маҳсулотлар эритилган пишлоқ, гамбургер ва ҳот-догда мавжуд.