Депутат ва ИИВ низоси: Бош прокуратура баёнот берди

Депутат ва ИИВ низоси: Бош прокуратура баёнот берди

15 апрель куни Наманганда шаҳар кенгаши депутати ҳамда ички ишлар ходимлари ўртасида низоли вазият содир бўлган эди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги депутат ИИВ ходимининг погони ва кўкрак нишонини юлиб олди деб видео хабар қилганди.

Бош Прокуратуанинг баёнот беришича, 2020 йил 15 апрель куни Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Т.Мухамадиев ўзига тегишли автомашинасида Наманган шаҳар, Янгиқўрғон кўчасида ташкил этилган блок постига етиб келиб,  шу ерда хизмат олиб бораётган ИИБ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, уларга қаршилик кўрсатган. 

Айни ҳолатда ЖКнинг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш)да кўрсатилган жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли, Наманган шаҳар прокуратураси 16.04.2020 йилда Т.Мухамадиевни жиноий жавобгарликка тортиш ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишга розилик бериш ҳақида Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашига тақдимнома киритади. 

Шу куннинг ўзида мазкур тақдимномани кўриб чиққан Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши  21-06-сонли қарор билан Т.Мухамадиевни жиноий жавобгарликка тортишга рухсат берилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш рад этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Кенгашнинг розилиги асосида шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. 

Бироқ, орадан уч кун ўтиб, 19.04.2020 йилда Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган сессиясида, амалдаги қонунчиликка зид равишда Кенгашнинг  юқорида қайд этилган 21-06-сонли қарори бекор қилиниб, Т.Мухамадиевни жиноий жавобгарликка тортиш ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш рад этилган.

Мазкур ҳолатни бартараф этиш мақсадида Наманган вилояти прокурори томонидан 21.04.2020 йилда Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашига шаҳар Кенгаши чиқарган қарорларни бекор қилиш ҳақида тақдимнома киритилган.

Ушбу тақдимнома 25.04.2020 йилда вилоят Кенгашида кўриб чиқилиб, шахар Кенгашининг 16.04.2020 йилдаги 21-06-сонли карори ўзгаришсиз қолдирилди (Т.Мухамадиевни жиноий жавобгарликка тортишга рухсат берилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш рад этилди) ҳамда 19.04.2020 йилдаги қарори бекор килинди. 

Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мавзуга доир: Депутат ва ИИВ низоси: натижа қандай бўлади?