Навоийдаги спорт мажмуаси коронавирус беморларини тақсимлаш пунктига айлантирилди

Навоийдаги спорт мажмуаси коронавирус беморларини тақсимлаш пунктига айлантирилди

Навоий шаҳридаги «Ёшлар» спорт мажмуасида пандемия даврида беморларга бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида 400 ўринли ташхислаш, саралаш, тақсимот пункти фаолият бошлади.

Навоий шаҳар ҳокимлиги томонидан тиббий кўрик учун замонавий тиббиёт анжомлари билан таъминланган пунктга беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун 44 нафар тиббиёт ходимлари жалб этилди.

Шунингдек, беморлар учун 200 та кислородли ўрин тайёрланди.

Мазкур вақтинчалик шифо масканига тез тиббий ёрдам бўлимига ҳарорати кўтарилиб, мурожаат этган беморлар келтирилиб, уларнинг аҳволи ўта оғир, оғир ва енгиллигига қараб сараланади. Беморларнинг клиник белгиларидан келиб чиқиб, улар шифохонага ёки уйида даволаниш учун йўналтирилади.