Норвегияда бир ойлик танаффусдан кейин болалар боғчаси очилди

Норвегияда бир ойлик танаффусдан кейин болалар боғчаси очилди

Коронавирус эпидемияси назоратга олинганилигини эълон қилган Норвегия ҳукумати, бир ойлик танаффусдан кейин боғчалар ишга тушишини хабар қилди.

“Оилалар фарзандларини соғлиғидан хавотир олган ҳолда боғчаларга юборишга иккиланиб турганларини биламан. Лекин боғчалар фарзандларингиз учун хавфсиз”, — деб баёнот берган Таълим вазири Гури Мелбй.

Мактаблар эса 1 ҳафтадан кейин, 27 апрель куни очилиши хабарда қўшимча қилинган.

Маълумот учун, 5,5 миллион фуқарога эга Норвегияда 7 068 нафар инсонда вирус аниқланган эди. Улардан 154 нафари вафот этган.